IV Бутунжаҳон креатив иқтисодиёт конференцияси доирасида «Креатив стартаплар танлови» эълон қилинди.
Тадбир Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан Ёшлар ишлари агентлиги ва IT Park Uzbekistan билан ҳамкорликда ташкил этилиб, Ўзбекистонда стартап экотизимини ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Лойиҳалар тақдимоти 2024 йил 4 октябрь куни CAExʼда IV Жаҳон креатив иқтисодиёт конференцияси доирасида бўлиб ўтади. Аризаларни 2024 йил 13 сентябрдан 25 сентябргача қолдириш мумкин.
Комиссия таркибига халқаро венчур фондлари вакиллари ва етакчи соҳа экспертлари киради. Комиссия конструктив фикр-мулоҳазаларни тақдим этади ва IT Park Uzbekistan томонидан пул мукофотлари ва Ёшлар ишлари агентлигининг таълим мукофотларини оладиган учта ғолиб жамоани танлайди.
25 сентябргача https://wcce.uz/pages/startup-page орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.