Жорий йилнинг август ойида 274 гектар қишлоқ хўжалиги ерларида 195 та ер қонунчилигини бузиш ҳолатлари аниқланган. Бу ҳақда «Ўзагроинспекция» ахборот хизмати хабар берди.
Жами қоидабузарликлардан:
127 гектар суғориладиган ерлар;
83 гектар лалми ерлар;
2,4 гектар бўз ерлар;
62 гектар яйлов ерлари.
Қишлоқ хўжалигига етказилган зарарнинг умумий миқдори 76 миллиард 916 миллион сўмни ташкил этган.
Энг кўп қоидабузарликлар қуйидаги соҳаларда қайд этилган:
Андижон вилояти — 30 та ҳолат;
Қашқадарё вилояти — 43 та ҳолат;
Наманган вилояти — 41 та ҳолат;
Самарқанд вилояти — 29 та ҳолат;
Сурхондарё вилоятида — 19 та ҳолат.
109 та ҳолатда ҳуқуқбузарларга — прокуратурага, 47 та ҳолатда — ИИВ ҳудудий бўлинмаларига, 42 та ҳолатда — бошқа ташкилотларга, 8 та ҳолатда — ердан фойдаланувчиларга огоҳлантириш хатлари юборилган.