Эртадан бошлаб Тошкент шаҳри марказида Humo Arena атрофидаги йўллар уч ҳафта давомида ёпилади.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда футзал бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади, у уч шаҳарда: Тошкент, Бухоро ва Андижонда бўлиб ўтади. Турнир 14 сентябрь куни бошланади ва 6 октябрга қадар давом этади.
Пойтахтда 14 сентябрдан 6 октябрга қадар Фурқат–Бешёғоч кўчалари кесишмасидан Бешёғоч–Афросиёб кўчалари кесишмасигача, шунингдек Бешёғоч–Афросиёб кўчалари кесишмасидан Ислом Каримов-Афросиёб кўчалари кесишмасигача бўлган қисмда ҳаракат чекланади.
Тирбандликларнинг олдини олиш учун аҳолидан айланма йўллар ва жамоат транспортидан фойдаланиш сўралади. Эҳтимолий ноқулайликлар учун узр сўралган.