Қўқон метан қуйиш шохобчасида Isuzu русумли автобус ёниб кетди, деб хабар берди Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати.
13 сентябрь куни соат 19:30 да Қўқон шаҳрининг «Ёрқўрғон» кўчасидаги газ қуйиш компрессор станциясида бензин қуйиш вақтида Isuzu автобусининг мотори ёниб кетган.
Ёнғин Қўқон шаҳар ФВВ бригадалари томонидан тезда бартараф этилди.
Шунингдек, ёнғин оқибатида фуқаролардан ҳеч ким жабрланмагани ва ҳалок бўлмагани маълум қилинган.