2024 йилнинг дастлабки етти ойида қуёш панеллари ўрнатган Ўзбекистон аҳолиси электр энергиясини давлатга сотишдан 4,8 млрд сўм даромад олди. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» компанияси маълум қилди.
Компания таъкидлашича, 1 кВт/соат электр энергияси нархи 1 минг сўмни ташкил этмоқда.
Шунингдек, маблағлар фуқароларга мамлакатнинг Солиқ қўмитаси мобил иловаси — Soliq орқали ўтказилгани айтиб ўтилди.