Андижон вилояти ҳокимлиги ва Хитойнинг Jin Ming энергетика компанияси Хитойда бўлиб ўтган халқаро форумда инвестиция лойиҳаси бўйича меморандум имзолади, деб хабар бермоқда Андижон вилояти ҳокимлиги.
Қиймати 250 миллион доллар бўлган лойиҳа электр энергияси ишлаб чиқариш учун чиқиндиларни қайта ишлашга қаратилган.
Қурилиш ишларини келгуси ойда Андижон вилоятида бошлаш режалаштирилган.
Шунингдек, йиғилишда умумий қиймати 100 миллион долларлик яна бешта истиқболли лойиҳа кўриб чиқилди.