Ўзбекистон Олимпия қўмитаси хабар беришича, Ўзбекистон академик эшкак эшиш терма жамоаси ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ўнта медаль қўлга киритди.
Жуфтликда эшкак эшишда икки олтин медални йигитлар — Далер Ашуров, Бобомурод Пардаев, Шаҳриёр Ҳамдамов ва Обиджон Жўрақулов қўлга киритди. 19 ёшгача бўлган қизлар тоифасида Айдана Сметуллаева ва Райҳона Саттаровадан иборат жамоа бир олтин медални қозонди.
Бундан ташқари, жуфтликда эшкак эшиш бўйича миллий терма жамоа ҳисобига яна бир кумуш ва бир бронза медаль қўшилди.
Тўрт кишилик қайиқларда ўтказилган мусобақалар терма жамоага яна бир кумуш ва учта бронза медаль келтирди. Яккалик эшкак эшишда ягона (кумуш) медални Меҳрож Маматқулов қўлга киритди.
Мусобақалар Хитойнинг Шэньян шаҳрида бўлиб ўтди. Чемпионатда 19 ёшгача ва 23 ёшгача бўлган йигит ва қизлар иштирок этди.