ГФР Канцлери Олаф Шольц Шавкат Мирзиёев билан учрашди

O‘zbekiston

Германия ҳукумати раҳбари Ўзбекистон–Германия саммити тадбирларида иштирок этиш учун Самарқандга учиб келди. У президент Шавкат Мирзиёев билан Регистон майдонида учрашди.

Германия ҳукумати раҳбари Ўзбекистон–Германия саммити тадбирларида иштирок этиш учун Самарқандга учиб келди, деб хабар берди ЎзА ахборот агентлиги.

Олаф Шольц Ўзбекистонга расмий ташрифи чоғида Ўзбекистон раҳбари билан музокаралар ўтказади, икки мамлакат ишбилармон делегациялари учрашувида иштирок этади ва Самарқанднинг диққатга сазовор жойларини кўздан кечиради.

Саммитда эълон қилинган мавзулар орасида иқтисодий ҳамкорлик, Германия компаниялари билан кооперацияни чуқурлаштириш, меҳнат миграцияси, экология ва логистика масалалари ўрин олган. Reutersʼнинг таъкидлашича, икки томонлама музокараларнинг асосий мавзуси Ўзбекистон фойдали қазилмаларини Германияга экспорт қилиш бўлади.

Германия ОАВ маълумотларига кўра, учрашув якунида томонлар афғон ноқонуний мигрантларини Ўзбекистон орқали депортация қилиш тўғрисидаги битимни имзолаши мумкин. Бу Германия ҳукуматига толиблар билан алоқаларни қисқартириш имконини беради. ГФР ёрдами эвазига Ўзбекистон меҳнат миграцияси масалаларида ҳамкорликни кенгайтиришга умид қилмоқда.

Mavzuga oid materiallar