Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия канцлери Олаф Шольцнинг якшанба куни Самарқандда бўлиб ўтган музокаралари якунида Қўшма декларация имзоланди, деб хабар берди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.
Шунингдек, канцлернинг расмий ташрифи доирасида 8 та икки томонлама ҳужжат имзоланди:
миграция ва мобиллик соҳасида ҳар томонлама шериклик тўғрисидаги ҳукуматлараро битим;
ветеринария ва чорвачилик соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро декларация;
«Яшил Марказий Осиё» ташаббуси доирасида сув ресурсларидан барқарор фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро декларация;
Муҳим минераллар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида қўшма декларация;
Транспорт соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
Париж битими доирасида иқлим ўзгариши соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум.
Бундан ташқари, 2024−2026 йилларга мўлжалланган Технологик шериклик ва саноат кооперацияси дастури қабул қилинди, шунингдек, Ўзбекистон ва Германиянинг етакчи корхоналари даражасида бир қатор битим ва шартномалар имзоланди.
Шавкат Мирзиёев душанба куни Германия ишбилармон доиралари билан учрашув олдидан канцлер Олаф Шольцга ҳамроҳлик қилаётган ушбу мамлакатнинг етакчи инвестиция, саноат ва савдо компаниялари вакилларини қутлади.