Турли масалаларни ҳал қилиш ва фуқароларнинг шаҳар ҳокимлиги билан тезкор алоқасини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан янги @poytaxtuz_bot Telegram боти ишга туширилди.
Бот, шунингдек, унинг ёрдамида ҳокимлик матбуот хизмати билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиши мумкин бўлган оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ҳам мавжуд.
Мурожаатни юбориш учун ўз маълумотларингизни кўрсатишингиз керак: Ф.И.О. ва телефон рақами. Мурожаатни янада аниқ ва тез кўриб чиқиш учун фотосуратлар, видеолар ёки аудио файлларни илова қилиш мумкин.