Остона халқаро аэропортида Ўзбекистон президентини Қозоғистон бош вазири Олжас Бектонов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Президентнинг Қозоғистонга амалий ташрифи дастуридан Марказий Осиё– Германия иккинчи саммити тадбирларида иштирок этиш ўрин олган.
Саммит давомида минтақа мамлакатларининг Германия билан кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш масалалари кўриб чиқилади.