Бухоро вилояти Ромитан тумани ҳокими ёрдамчиси иштирокида содир бўлган ЙТҲда мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Кун.уз хабар бермоқда.
«Ифтихор» маҳалласида туман ҳокими ёрдамчиси Элёр Тошпўлатов Нехиа 2 русумли автомашинада 7-мактабнинг 3-синф ўқувчисини уриб юбориб, воқеа жойида вафот этган.
Туман ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳоким ёрдамчисининг ҳаракатлари кадрлар бўлими томонидан ўрганилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.