АҚШ Давлат департаменти 2026 йилда турли миллатга мансуб муҳожирларга АҚШга кириш имкониятини берадиган Diversity Visa дастури бошланганини мамнуният билан эълон қилади.
Аризаларни қабул қилиш 2 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади ва 5 ноябрь куни соат 21:00 гача давом этади. Иштирок этиш учун dvprogram.state.gov сайтида сўровномани тўлдириш керак. Эътибор беринг, рўйхатга олиш даврида бир мартадан ортиқ ариза топширган шахслар дисквалификация қилинади.
DV дастури доирасида 55 мингтагача виза мавжуд бўлади. Рўйхатдан ўтиш бепул.
Иштирокчиларни танлаш Давлат департаменти томонидан тасодифий компьютер танлови асосида амалга оширилади. DV дастури бўйича визалар олтита географик минтақа ўртасида тақсимланади, шу билан бирга ҳеч бир мамлакат бир йил давомида мавжуд визалар умумий сонининг 7%дан ортиғини ололмайди.