Аграр университетда содир бўлган ёнғин бўйича жиноят иши қўзғатилди, деб хабар берди Тошкент вилояти ИИББ матбуот котиби Бобур Тўлаганов.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 259 моддаси 2 қисми (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 30 сентябрь куни Тошкент вилояти Қибрай туманида Аграр институтда ёнғин чиққан эди. Ёнғинни икки соат ўчиришди. Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.