Тошкентда ҳаво яна «зарарли» даражага етди

O‘zbekiston

Эрталаб пойтахтда ҳаво яна «зарарли» даражага етди. PM2,5 заррачалари миқдори ЖССТ тавсияларидан 13 баравар юқори бўлди. IQAir рейтингида шаҳар 10 ўринда эди.

Тошкентда ҳаво ифлосланиши чоршанба куни эрталаб яна «зарарли» даражага етди. Соат 9:00 ҳолатига кўра, ҳавода майда PM2,5 зарраларининг миқдори шаҳар бўйича ўртача 146 мкг/м3 ни ташкил этди, бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларидан 13 баравар кўп (5 мкг/м3), деб хабар берди Ўзгидромет.

Эрталаб ҳаводаги PM10 (127 мкг/м3) ва углерод оксиди (2,7 мг/м3) заррачаларининг миқдори маҳаллий санитария меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ рухсат этилган максимал концентрациядан ошмади.

IQAir халқаро хизматининг рейтингида Тошкент ҳаво ифлосланиши бўйича дунёда 8 ўринни эгаллади.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.