FIFA Humo Arena инфратузилмасини юқори баҳолади

O‘zbekiston

Тошкентда ўтказилган футзал бўйича жаҳон чемпионати 120 мингдан зиёд томошабинни ўзига жалб қилди. Унда 24 та жамоа иштирок этди. FIFA Humo Arena мажмуаси инфратузилмасини юқори баҳолади.

FIFA футбол ассоциацияси футзал бўйича жаҳон чемпионатининг сўнгги ўйинлари ўтказилган Тошкентдаги Humo Arena спорт иншоотининг жиҳозланишини юқори баҳолади.

FIFA'нинг футзал ва пляж футболини ривожлантириш бўйича директори Касра Хагиги ассоциация учун ушбу халқаро ткрнир Марказий Осиёда биринчи бўлиб ўтишини таъкидлади.

«Ташкилот ва шароитлар энг юқори даражада эди», — деди Хагиги.

FIFA маълумотларига кўра, Ўзбекистон футзал бўйича жаҳон чемпионати ўйинларига 120 мингдан ортиқ томошабин ташриф буюрган, бу эса ушбу спорт тури учун ажойиб натижадир.

Ўзбекистонда футзал бўйича жаҳон чемпионати 14 сентябрдан 6 октябргача бўлиб ўтди. Унда 24 та терма жамоа иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси олтинчи марта жаҳон чемпионати совриндори бўлди. Бразилияликлар финал учрашувида Аргентинани 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Учинчи ўрин учун кечган баҳсда Украина жамоаси 7:1 ҳисобида Францияни мағлубиятга учратиб, тарихда илк бор жаҳон чемпионати медалини қўлга киритди.

Mavzuga oid materiallar