Путин яна Мирзиёев билан туғилган кунини нишонлайди

O‘zbekiston

Владимир Путин туғилган кунини ишчи муҳитда кутиб олади — МДҲ раҳбарлари билан учрашади, улар орасида Шавкат Мирзиёев ҳам бўлади. Ўтган туғилган кунида Россия президенти ҳам Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат раҳбарлари даврасида бўлди. Кейинроқ Путин президентлар «уч кишига мўлжалланган» деб ҳазиллашди.

Фото: Sputnik / Алексей Никольский

Россия президенти Владимир Путин 7 октябрь куни туғилган кунини нишонлайди. У 72 ёшга тўлади.

Таъкидланишича, Ўзбекистон раҳбари ўзининг туғилган кунини ишчи муҳитда кутиб олади — Ҳамдўстлик раҳбарлари кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун Москвага ташриф буюрадиган МДҲ раҳбарлари билан учрашади ва кун давомида бир қатор ишчи учрашувлар ўтказади.

Аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев 7-8 октябрь кунлари амалий ташриф билан Москвада бўлиши ҳақида ёзган эдик.

Эслатиб ўтамиз, Россия президенти ўтган туғилган кунини ҳам ишдан ажралмаган ҳолда ўтказган эди. 2023 йил 7 октябрда Путин Қозоғистон орқали Ўзбекистонга Россия газини етказиб беришни бошлаган эди.

Икки давлат раҳбарлари — Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев Россия президентининг Москва яқинидаги қароргоҳига ташриф буюришди. Кейинроқ Путин президентлар «уч кишига» — Тоқаев ва Мирзиёев тушликка қолишганини ҳазиллашди.

Mavzuga oid materiallar