Павел Дуров Telegram'да бир нечта янгиланишларни эълон қилди

O‘zbekiston

Telegram асосчиси Павел Дуров мессенжернинг бир қатор янгиланишлари, жумладан, хабарларни таҳрирлаш вақтини кўриш ва жўнатилгандан кейин медиа юбориш имконияти, шунингдек, хештеглар ва совғалар учун яхшиланишларни эълон қилди.

Telegram асосчиси Павел Дуров янгиланганидан кейин мессенжернинг 10 та янги функциясини эълон қилди. Бу ҳақда у 8 октябрь куни ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, илова ягиланишлари совғаларда бешта, хештегларда учта яхшиланишни ўз ичига олади. Шунингдек, фойдаланувчилар хабар юборилганидан кейин унга мультимедиа материалларини қўшиш ва хабарни таҳрирлаш вақтини кўриш имкониятига эга бўладилар.

Дуровнинг таъкидлашича, кеча у мессенжер жамоасига илованинг ишлашини яхшилаш вариантларини таклиф қилган ва ўша куни унинг сўзларига кўра, макетлар тайёр бўлган.

«Telegram жамоаси коммуникация соҳасидаги деярли барча инновацияларга ҳисса қўшиб, аксарият замонавий хабар алмашиш иловалари қандай ишлашини шакллантиргани ажабланарли эмас», — дея хулоса қилди мессенжер асосчиси.

Mavzuga oid materiallar