Ўзбекистон ЕКМТга қўшилишни режалаштирмоқда - Транспорт вазирлиги

O‘zbekiston

Ўзбекистон юк ташишни соддалаштириш ва халқаро транспорт тизимига интегратсиялашувга интилмоқда. Шу мақсадда мамлакат 43 та давлатни бирлаштирган EКМТнинг кўп томонлама рухсатномалар тизимига қўшилишни режалаштирмоқда.

Ўзбекистон юк ташишни соддалаштириш ва халқаро транспорт тизимига интегратсиялашувга интилмоқда. Шу мақсадда мамлакат 43 та давлатни бирлаштирган EКМТнинг кўп томонлама рухсатномалар тизимига қўшилишни режалаштирмоқда, дейилади Транспорт вазирлиги хабарида.

Тизим кўп томонлама ҳужжатлар алмашинувини назарда тутади, бу эса автомобилда икки томонлама ва транзит юк ташишни амалга ошириш жараёнини соддалаштиради. Унга Россия, Беларус, Арманистон ва Озарбайжон каби давлатлар киради.

Ўзбекистоннинг тизимга қўшилиши рухсатномага эга ташувчиларга барча иштирокчи мамлакатлар ҳудуди бўйлаб юкларни эркин ташиш имконини беради. Шунингдек, бу Ўзбекистонга халқаро ташувлардан осон фойдаланишни таъминлайди.

Ўзбекистоннинг EКМТ тизимига қўшилиш ғояси ITF, Халқаро автомобиль ташувчилари иттифоқи, шунингдек, Туркия ва Дания каби қатор давлатлар томонидан қўллаб-қувватланди. ИТФ экспертлари Ўзбекистоннинг EКМТ сифат хартияси талабларига мувофиқлигини баҳолайди.

Аввалроқ Ўзбекистон ва Болгария юк ташиш соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олган эди. Икки мамлакат транспорт идоралари 2025 йилда автомобилда юк ташувчилар учун ўзаро бериладиган рухсатнома бланкалари сонини 15 баробарга оширишга қарор қилди

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.