Бугун, 15 октябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичи доирасида БАА терма жамоасига қарши майдонга тушади.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабарига кўра, учрашув Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади. Ўйин 19:00 да бошланади.
«А» гуруҳидаги учта тур якунига кўра, Ўзбекистон 7 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Миллий терма жамоанинг иккита ғалабаси бор — КХДР (1:0) ва Қирғизистонга қарши (2:3), шунингдек, Эрон билан уй учрашувида дуранг (0:0).
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичида Эронга қарши майдонга тушган эди. Ўйин дуранг билан якунланди.