Фарғонада янги iPhone контрабандасининг олди олинди

O‘zbekiston

Фарғона вилоятида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Lacetti ҳайдовчисини тўхтатиб, холислар олдида сўроқ қилишди. Автомобиль салонида ва юкхонасида 44 та iPhone 16 Pro Max қурилмаси топилган.

Фарғона вилоятида 40 дан ортиқ iPhone 16 Pro Max смартфонларини ноқонуний олиб ўтишга уринган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Божхона ходимлари Lacetti автомобилини текшириш учун тўхтатди. Автомобиль кўздан кечирилганда умумий қиймати 900 миллион сўм бўлган 44 дона iPhone 16 Pro Max смартфони аниқланди.

Аниқланишича, эркак керакли ҳужжатларсиз мобил телефонларни олиб кирган. Ҳозирда божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Mavzuga oid materiallar