Тошкентда 16-17 октябрь кунлари «Central Asia Retail Week» халқаро чакана ва электрон тижорат форуми бўлиб ўтди. Экспертлар Ўзбекистонда электрон тижоратни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.
DataInsight компанияси вакили Фёдор Вириннинг таъкидлашича, яқин келажакда Ўзбекистонда Россиянинг йирик маркетплейслари учун буюртма бериш пунктларига (ПВЗ) талаб ошади. Улар маҳаллий бозорда фаол интеграцияни давом эттирмоқда.
«Буюртма бериш пункти — чойхонага қараганда анча қизиқарли бизнес»,— деди Вирин.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, Тошкент аҳолисининг ярми ҳар ҳафта онлайн харид қилади, харидорлар улуши эса аҳоли умумий сонининг учдан бир қисмини ташкил қилади. Фёдор Вириннинг башоратига кўра, омбор эгалари яқин келажакда ўз капиталини сезиларли даражада оширади.