Ўзбекистонда журналистларнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланадиган қонун лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асад Хўжаев журналистлар билан суҳбатда маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, лойиҳа аллақачон тайёрланган ва ҳозирда муҳокама қилинмоқда. Қайта ишлаш жараёнида журналистлар ишига аралашувни аниқлаш, маъмурий баённомалар ўрнатиш ва бундай ҳолатлар бўйича дастлабки терговни амалга оширувчи органни белгилаш масалалари кўриб чиқилмоқда.
«Биз журналистларнинг қонуний фаолиятига аралашиш фактларини кимлар қайд этиши ва тергов қандай амалга оширилишини мустақил равишда аниқлашга интиламиз. Ҳозирда қонун лойиҳаси турли вазирлик ва идораларга келишиш учун юборилган», — деди Асад Хўжаев.