Uzbekistan Airways Покистонга парвозларни бошлайди

O‘zbekiston

Uzbekistan Airways авиаташувчиси 15 ноябрдан Тошкентдан Покистоннинг Лаҳор шаҳрига парвозларни бошлайди.

Uzbekistan Airways авиаташувчиси 15 ноябрдан Тошкентдан Покистоннинг Лаҳор шаҳрига парвозларни бошлайди, дея хабар берди Дарё агентлиги.

«Покистонликлар учун виза бериш тартибининг соддалаштирилиши ва тўғридан-тўғри авиақатновларнинг жорий этилиши Покистон жамияти учун қувончли воқеа бўлди. Бу Ўзбекистон раҳбарининг минтақалараро алоқаларни тиклаш борасидаги сиёсати қатъий эканидан далолатдир», — деди Ўзбекистоннинг Покистондаги фахрий консули Нажиб Вохра.

Унинг қўшимча қилишича, эндиликда Покистон фуқаролари Тошкентдан транзит тугуни сифатида фойдаланишлари мумкин.

Бундан ташқари, келажакда мамлакатлар ўртасида янги йўналишларни ишга тушириш режалаштирилган.

Mavzuga oid materiallar