Россия Ўзбекистон билан виза режимини жорий этишни таклиф қилди

O‘zbekiston

Россиянинг «Адолатли Россия -— ҳақиқат учун» партияси раҳбари Сергей Миронов Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси ватандошларни Россия армияси сафига қўшилмасликка чақирганидан кейин Ўзбекистон билан виза режимини жорий этишни таклиф қилди.

Россиянинг «Адолатли Россия - ҳақиқат учун» партияси раҳбари Сергей Миронов Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси ватандошларни Россия армияси сафига қўшилмасликка чақирганидан кейин Ўзбекистон билан виза режимини жорий этишни таклиф қилди.

«Нега оналик капитал олмасликка даъват этмадингиз? Бошқа неъматлардан фойдаланмаслик? Мумкин! Сени боққан мамлакатни эса ҳимоя қилиб бўлмайди. Виза режими! Шу холос! Бундай «фуқаролар» керак эмас», — деб ёзди Миронов Х ижтимоий тармоғида.

Айни пайтда Россияга келган ЕОИИ фуқаролари миграция ҳисобига туришлари керак. Бунинг учун етти иш куни ичида манзилга етиб келганлик ҳақида билдиришнома бериш лозим.

Постга "Миллий тикланиш" партияси раҳбари Алишер Қодиров муносабат билдирди. У Россияни Мироновнинг ўзи, шунингдек, унинг ўғиллари, куёвлари ва неваралари ҳимоя қилиши кераклигини айтди.

«Ўзбеклар каби муборак миллат ўз ҳуқуқини қотиллик билан эмас, оғир меҳнат билан қўлга киритади», — деб ёзди Қодиров ўзининг Теlegram-каналида.

Mavzuga oid materiallar