Шавкат Мирзиёев 21 октябрь куни Green Unvercity'га ташриф буюради, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.
Президент Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети фаолияти билан танишади.
Шунингдек, давлатимиз раҳбарига циркуляр иқтисодиёт соҳасидаги инвестиция лойиҳалари тақдимоти ўтказилади.
Экология соҳасидаги бир қатор муаммоларни ҳал қилишга мўлжалланган Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети Green University 2023 йил сентябрь ойидан бошлаб абитуриентларни қабул қила бошлади.
Университетнинг мақсади маҳаллий, минтақавий ва глобал экологик муаммоларни самарали бошқариш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистоннинг илмий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқаришга инновацион ғоялар, амалиётлар ва технологияларни жорий этишдан иборат.