Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида божхона терминали очилади

O‘zbekiston

Қорақалпоғистонда «Довут ота» чегара пости ҳудудида божхона терминали қурилиши якунланмоқда. Олти гектарлик терминал божхона, ветеринария ва бошқа органлар ишини яхшилашга мўлжалланган.

Фото: Таможенный комитет Узбекистана

Қорақалпоғистонда «Довут ота» чегара пости ҳудудида божхона терминали қурилиши якунланмоқда. Бу ҳақда божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Божхона ва юк операциялари учун замонавий ва тўлиқ жиҳозланган терминал божхона, фитосанитария, ветеринария ва бошқа тегишли назорат қилувчи органларни расмийлаштириш марказини, товарлар билан юк операциялари учун омборни, божхона кўриги зонасини ва 350 тагача юк автомобилларини бир марталик ўтказиш қобилиятини ўз ичига олади.

Темир-бетон автотураргоҳ, ҳайдовчилар учун меҳмонхона ва ошхона, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш офислари мавжуд.

Терминалнинг очилиши «Қўнғирот-Бейнов» йўлининг 240 км қисми қурилиши якунланганига тўғри келади, бу эса «Довут ота» орқали ташқи иқтисодий операциялар самарадорлигини сезиларли даражада оширади.

Mavzuga oid materiallar