22 октябрдан бошлаб Тошкент шаҳрида Тарас Шевченко ва Нукус кўчалари кесишмасида ҳаракат қисман тўхтатилди.
Миробод ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, бу Тарас Шевченко кўчасида туризм хиёбони қурилишининг иккинчи босқичи бошланиши билан боғлиқ. 22 октябрдан ушбу чорраҳада йўлнинг чап қисми қисман ҳаракат учун ёпилган.
Тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилади.