Ўзбекистонда 20 минг боғча, мактаб ва университетлар ҳудудида 2,5 миллионга яқин дарахт экиш режалаштирилган. Президент Шавкат Мирзиёев кўкаламзорлаштириш масалаларига бағишланган йиғилишда шундай топшириқ берди.
Таълим муассасалари раҳбарлари лойиҳа ижросига масъул бўлади, унда ўқувчилар, талабалар, шаҳар фаоллари ва маданият арбоблари ҳам иштирок этади.
Бундан ташқари, давлат томонидан ажратилган ер майдонларида экиш учун ёшларга 1,5 миллион дона мевали дарахт берилади. Президентнинг сўзларига кўра, 155 минг ўзбекистонлик ёшларга кўчатлар берилади.