«Ўзенергоинспексия» ходимлари Тошкент вилоятининг учта туманидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида жиддий қоидабузарликларни аниқлади.
Оҳангарон туманидаги АЁҚШда дизель ёқилғиси пластик идишларда сақланди ва ностандарт контейнерларга қуйилди. Шунингдек, ушбу станцияда сотилаётган АИ-92 бензинининг сифат меъёрларига жавоб бермаслиги аниқланди.
Худди шундай қоидабузарликлар Янгийўл ва Паркент туманларидаги АЁҚШларда ҳам аниқланган. Аниқланган муаммолар бартараф этилмагунча, ушбу ёқилғи қуйиш шохобчалари биржа савдоларида қатнаша олмайди.