Москвада бўлиб ўтган «Евроосиё-Кинофест» халқаро кинофестивалида ўзбек режиссёрлари Шерзод Назаров ва Адҳамжон Абдураҳмоновнинг «Сиз кимники, қариялар?» филми энг яхши ҳужжатли фильм учун бош мукофотга сазовор бўлди.
Фестиваль 2024 йил 18-21 октябрь кунлари бўлиб ўтди ва 20 та давлатдан, жумладан, Арманистон, Қозоғистон, Ҳиндистон, Грузия, Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлардан иштирокчиларни тўплади. Танлов дастурида 50 дан ортиқ фильмлар намойиш этилди.
Моссовет театрида бўлиб ўтган ёпилиш маросимида ғолиблар мамлакатлар ўртасидаги маданий алмашинувни ифодаловчи "Евроосиё" ҳайкалчасини қўлга киритдилар.
Фильм велосипедда Ўзбекистоннинг 11 та ҳудудини айланиб чиққан уч кекса дўст - 79 ёшли Файзулла, 73 ёшли Мардон ва 83 ёшли Ҳамроқул ҳақида ҳикоя қилади. Уларнинг 2021 йилдаги янги сафари пандемия туфайли бузилди, аммо 2023 йилда улар орзуларини амалга ошириш имкониятига эга бўлишди.