Тошкентда икки аёл бир-бирини ҳақорат қилгани учун қарийб 40 млн сўм жарима тўлайди

O‘zbekiston

Пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида икки қўшни ўртасида жанжал келиб чиқиб, улар бир-бирининг шаъни ва қадр-қимматини камситган. Суд уларга жами 37 млн 725 минг сўм жарима тайинлади.

Фото: Взгляд.uz

Тошкентда икки аёл бир-бирини ҳақорат қилгани учун 37,7 млн сўм жарима тўлайди. Бу ҳақда «Взгляд.uz»га шаҳар судлари матбуот хизмати хабар берди.

Суд ҳукмига кўра, Янгиҳаёт туманида яшовчи У.Э. «Қўшнилар» Телеграм-гуруҳида қўшниси Г.С.га нисбатан унинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи, шармандали ва туҳматли сўзлар тарқатган. Бундан ташқари, Г.С. У.Е унинг хонадонига бостириб кирганини маълум қилган.

Бунга жавобан қўшниси Г.С. қизини У.Э.га туҳмат қилиб, тўйдан олдин ҳомиладор бўлганини таъкидлаган. Бундан ташқари, Г.С судда У.Е фоҳишалик билан шуғулланаётгани ва унинг квартирасидан доимий равишда нотаниш эркаклар чиқиб туриши ҳақида миш-мишлар тарқатганини айтди.

Бироқ, бу эркаклар фуқаро Г.С.нинг уйини таъмирлаган қурувчилар эканлиги маълум бўлди.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар туман суди фуқаро У.Э.ни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40 (туҳмат), 41 (ҳақорат), 46-1 (шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш) ва 183 (майда безорилик) моддалари билан айбдор деб топиб, 20,6 млн сўм миқдорида жаримага тортган.

Фуқаро Г.С.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40 (Туҳмат), 183 (Майда безорилик) моддалари билан 17,1 млн сўм миқдорида жарима қўлланилган.

Mavzuga oid materiallar