Вояга етган квадроберлар 15 суткагача қамоққа олиниши мумкин

O‘zbekiston

Ўзбекистон ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти жамоат тартибини бузаётган катта ёшли квадроберларни 15 суткагача қамоққа олиш билан таҳдид қилди. Уларнинг ҳаракатлари майда безорилик сифатида квалификация қилинади.

Ўзбекистонда «квадробика» субмаданияти билан шуғулланадиган вояга етган фуқаролар маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Вояга етган шахслар томонидан жамоат тартибига тажовуз қилувчи ҳаракатлар МЖтКнинг 183 моддасига мувофиқ майда безорилик сифатида квалификация қилинади.

Яъни, жамоат жойларида беҳаё сўзлар билан ҳақорат қилиш, фуқароларни ҳақоратлаш ва жамоат тартиби ҳамда фуқаролар тинчлигини бузадиган бошқа шу каби хатти-ҳаракатлар билан ифодаланган жамиятда ўзини тутиш қоидаларига қасддан менсимаслик БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ билан жазоланади.

Mavzuga oid materiallar