Президент Шавкат Мирзиёев 23 октябрь куни Қозон шаҳрига келди. АЭропортда уни Татаристон раҳбари Рустам Минниханов кутиб олди.
Эслатиб ўтамиз, Мирзиёев «БРИКС плюс / аутрич» форматидаги тадбирнинг ялпи сессиясида сўзга чиқади. Учрашув кун тартибидан инклюзив ва барқарор тараққиётни таъминлаш мақсадида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олди. Глобал сиёсатнинг долзарб жиҳатлари ҳам кўриб чиқилади.
Бундан ташқари, Мирзиёев қатор икки томонлама учрашувлар ўтказишни режалаштирмоқда. Улар орасида россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан суҳбат ҳам бор.