Ўзбекистон делегацияси АҚШга мамлакатнинг сайёҳлик салоҳиятини намойиш этди

O‘zbekiston

Ўзбекистон делегацияси АҚШнинг Маями штатида бўлиб ўтаётган нуфузли кўргазмада иштирок этди. Кўргазма доирасида мамлакатнинг турли сайёҳлик йўналишлари, маданий диққатга сазовор жойлари ва ноёб анъаналари намойиш этилди.

Фото: пресс-служба Комитета по развитию туризма

21-23 октябрь кунлари Ўзбекистон делегацияси АҚШда ҳар йили ўтказиладиган нуфузли «Miami World Travel Expo» (WТЕ Miami) кўргазмасида иштирок этмоқда. Тадбирдан кўзланган мақсад мамлакатимизнинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш, инвестицияларни жалб қилиш ва туризм соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат.

Кўргазма доирасида Ўзбекистон делегацияси мамлакатимизнинг турли сайёҳлик йўналишлари, маданий диққатга сазовор жойлари ва ноёб анъаналарини намойиш этади. Хорижий ҳамкорлар билан учрашувлар ташкил этилади, туризм инфратузилмасини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади ва туризм соҳасида жаҳоннинг етакчи иштирокчилари билан тажриба алмашилади.

Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев «Туризмнинг мамлакат иқтисодий ривожланишидаги ўрни» мавзусидаги панель сессиясида иштирок этди. Соҳа вакиллари туризм соҳасидаги ислоҳотлар, туризмнинг янги турлари ва уларни ривожлантириш, шунингдек, чекка ҳудудларда ривожланаётган туризм инфратузилмаси ҳақида маълумотлар билан танишдилар.

Тошкент, Самарқанд ва Хоразм вилоятларидан келган туроператорлар, умумий овқатланиш корхоналари ва меҳмонхоналар вакиллари, ҳунармандлар ўз маҳсулотларини намойиш этди.

Тадбирда 3000 дан ортиқ иштирокчилар, 40 дан ортиқ маърузачилар, 60 дан ортиқ мамлакат вакиллари, 400 дан ортиқ стендлар ва 120 дан ортиқ оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.

Mavzuga oid materiallar