Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозон шаҳрига жўнаб кетди.
Қайд этилишича, Мирзиёев БРИКС саммити тадбирларида иштирок этади ва қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти жорий йилнинг февраль ойида Қозон шаҳрида Россия президенти билан учрашган эди.