Баъзи фойдаланувчилар Узум Банкда трансчегаравий ўтказмалар курси фарқ қилишини пайқашди

O‘zbekiston

Customer experience laboratory мудири Алексей Иванов Uzum Bank иловасида трансчегаравий пул ўтказмалари курси фарқини пайқади. Тажриба учун компаниянинг бир нечта ходимлари бир вақтнинг ўзида турли смартфонлардан пул ўтказишга ҳаракат қилишди ва курс ҳаммада фарқ қилди.

Фото: Uzum

Трансчегаравий пул ўтказмалари курси Uzum Bank иловасининг турли фойдаланувчиларида фарқ қилади, деди Customer experience laboratory мудири Алексей Иванов.

«Бу мижоз тажрибасига салбий таъсир қилади, чунки мижоз учун шартларнинг шаффофлигини пасайтиради. Лекин, хайриятки, компания учун мижозларнинг аксарияти буни билмайди», — деди Иванов.

Осуществление переводов в одно время | Фото: Telegram-канал «Клиентский опыт в Узбекистане»

Таҳририят ҳолатга ойдинлик киритиш учун банкка сўров юборди.

Mavzuga oid materiallar