Тошкентдаги Рус уйида «Комсомолская правда» медиа куни бўлиб ўтди

O‘zbekiston

15 октябрь куни Тошкентдаги Рус уйида «Комсомолская правда» медиа-кунида «Амалиётда журналистика: бошловчи журналистдан тажрибали журналистга қандай айланиш мумкин» мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

15 октябрь куни Тошкентдаги Рус уйида «Комсомолская правда» медиа-кунида «Амалиётда журналистика: бошловчи журналистдан тажрибали журналистга қандай айланиш мумкин» мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Медиа кун дастури:

Арсен Абдулкаримов, «KП» телеграм-канали бош муҳаррири - «Telegram: бугун уни нима билан ейдилар ва эртага бизни қандай ейди» мастер-класси.

Евгений Несин, «KП» сайтининг таҳлилчи муҳаррири — «Нейротармоқлар даврида фейклар феномени эволюцияси» мавзусидаги маҳорат дарси.

Илдар Аҳмадаэв, «Комсомолская правда» медиа гуруҳининг ҳудудларни ривожлантириш бўйича директори — «Аудиторияни жалб қилиш учун ижтимоий тармоқлардан қандай фойдаланиш ва негатив билан қандай ишлаш» маҳорат дарси.

Галина Сапожникова, Россияда ва Белоруссияда хизмат кўрсатган журналист — «Суриштирувни қандай ўтказиш ва тирик қолиш» маҳорат дарси.

Тадбирда 20 дан ортиқ журналистлар, жумладан, журналистика факультетлари талабалари, ҳозирда фаолият юритаётган журналистлар иштирок этди.

Кун якунида барча иштирокчиларга медиакурсдан ўтганликларини тасдиқловчи дипломлар топширилди.

Mavzuga oid materiallar