Йигит криптоактивлар билан ноқонуний операциялар учун 10 сутка қамоқ жазосига ҳукм қилинди

O‘zbekiston

Чилонзор туман судида Telegram орқали ноқонуний транзаксияларни амалга оширган 19 ёшли ҳуқуқбузарнинг иши кўриб чиқилди. Суд уни ҳибсга олиб, телефонини олиб қўйишга қарор қилди.

Фото: UzNews

23 октябрь куни Чилонзор туман судида криптоактивлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузганликда айбланган 19 ёшли фуқаро С.Х.нинг иши кўриб чиқилди, деб ёзади UzNews.uz.

Тергов маълумотларига кўра, у Telegram ҳамёни орқали криптовалюта билан ноқонуний операцияларни амалга оширган. Судда йигит ўз айбига иқрор бўлиб, қилмишига афсус билдирди ва бундай битимларни амалга оширишда қонунчиликка риоя қилиш зарурлигини билмаганини таъкидлади.

Суд С.Х.ни МЖтКнинг 155-4 моддаси 1 қисми билан айбдор деб топди ва унга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади. Бундан ташқари, суд ҳуқуқбузарлик содир этишда фойдаланилган iPhone 7 Plus телефонини мусодара қилишга қарор қилди.

Mavzuga oid materiallar