Шавкат Мирзиёев Татаристоннинг «Дўстлик» ордени билан тақдирланди

O‘zbekiston

Қозон шаҳрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни Татаристон давлат мукофоти — «Дўстлик» ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Олий мукофот Ўзбекистон ва Татаристон ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаш ва ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссаси учун топширилди.

Қозонда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни Татаристон Республикасининг давлат мукофоти — «Дўстлик» ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, мукофот «Ўзбекистон ва Татаристон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, халқлар ўртасидаги дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлашга қўшган салмоқли ҳиссаси учун» топширилган.

Музокараларда Ўзбекистон ҳудудларининг Татаристон билан кўп қиррали ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Фаол мулоқотлар ва ўзаро ташрифларни давом эттириш, Ўзбекистон ҳудудида қўшма иқтисодий ва саноат зоналари фаолиятини кенгайтиришга келишиб олинди.

Қозон шаҳрига ташрифнинг биринчи кунида Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, ХХР раиси Си Сзинпин ва Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси, шунингдек, БРИКС янги тараққиёт банки президенти Дилма Русеф ва Россия «Сбербанк» президенти, бошқарув раиси Герман Греф билан учрашув ва суҳбатлар ўтказди.

Mavzuga oid materiallar