Самарқанд вилоятида мактаб ўқувчиси «Жигули» иштирокидаги ЙТҲда ҳалок бўлди

O‘zbekiston

7 синф ўқувчиси минган машина ариққа ағдарилиб кетди. Ўсмир эртаси куни касалхонада вафот этди.

Самарқанд вилояти Булунғур туманида содир бўлган авария оқибатида мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди. Kun.uz вилоят ИИБ ЙҲХБга таяниб хабар беришича, ҳодиса 16 октябрь куни 4Р-238 автомагистраль йўлида содир бўлган.

26 мактабнинг еттинчи синф ўқувчиси бошқарувидаги «Жигули» машинаси йўл четидаги ариққа ағдарилиб кетган. Ўсмир тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, ўсмир 17 октябрь куни вафот этган.

Mavzuga oid materiallar