24 октябрь куни БМТ Бош Ассамблеяси Туркманистон ташаббуси билан 37 давлат томонидан қўллаб-қувватланган «Марказий Осиё тинчлик, ишонч ва ҳамкорлик ҳудуди» резолюциясини қабул қилди, деб ёзади Asia-Plus.
Мажлисда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг мунтазам учрашувлари, 2006 йилда ядро қуролидан холи ҳудуд тўғрисидаги битим имзолангани ва 2007 йилда БМТнинг превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази очилгани туфайли минтақада тинчлик зонасини барпо этишга эришилганлиги таъкидланди. Бу чора-тадбирлар минтақавий мулоқот ва ҳамкорликни кучайтирди.
Резолюция, шунингдек, Марказий Осиё мамлакатларининг қуролсизланиш, можароларнинг олдини олиш ва тинчликпарварлик бўйича глобал саъй-ҳаракатларга қўшган ҳиссасини алоҳида таъкидлайди.