Совуқ тушади: синоптиклар дам олиш кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди

O‘zbekiston

Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизидан нам ва салқин ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Мамлакат бўйлаб ёмғир ёғиши, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин. Кундузги ҳарорат +13 даражагача пасаяди.

Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудига жануби-ғарбдан нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда, об-ҳавонинг беқарор тус олиши кутилмоқда.

25 октябрь куни куннинг иккинчи ярмида Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида, кечга томон Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ёмғир ёғади. Қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди.

26 октябрда Ўзбекистон бўйича кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шимолий ҳудудларда куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади.

27 октябрда об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади.

Ҳаво ҳарорати кундузи 26 октябрда +13...+15, 27 октябрда +17...+19 даражани ташкил этади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли, баланд тоғли ҳудудларда қорга айланиши мумкин.

Тошкентда жума куни кечқурун, шанба куни кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши кутилмоқда, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. 27 октябрда ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси +7...+10, кундузи 26 октябрда +12...+14, 27 октябрда +17...+19 даража бўлади.

Mavzuga oid materiallar