Парламент сайловларида 1 млн ўзбекистонлик муддатидан олдин овоз берди

O‘zbekiston

Ўзбекистонда муддатидан олдин бўлиб ўтган парламент сайловларида 1 миллиондан ортиқ фуқаро овоз берди. Сайловчиларнинг энг кўп ташрифи Фарғона вилоятида қайд этилди — 219,5 минг киши.

Ўзбекистонда муддатидан олдин ўтказилган парламент сайловларида 1 миллиондан ортиқ фуқаро овоз берди.

Сайловчиларнинг энг кўп ташрифи Фарғона вилоятида қайд этилди — 219,5 минг киши. Кейинги ўринларни Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари эгаллади мос равишда —181,9 минг ва 153,3 минг.

Муддатидан олдин овоз бериш 16 октябрдан 23 октябргача Ўзбекистонда ва республиканинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, парламент сайловлари 27 октябрь, якшанба куни бўлиб ўтади. Бутун Ўзбекистон бўйлаб 208 та туман ва шаҳар сайлов комиссиялари, 11 мингдан ортиқ участка сайлов комиссиялари тузилди.

Mavzuga oid materiallar