Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида 24 октябрь куни «Eco Art» меҳмонхонаси маъмури 19 ёшли У.О.га нисбатан иш кўриб чиқилди. У жинсий зўравонликда айбланган.
Иш материалларига кўра [ҳужжат таҳририят ихтиёрида], 20 октябрь куни Россия фуқароси, меҳмонхонада яшовчи К.П. ИИБга мурожаат қилган. Унинг айтишича, меҳмонхона ходими маст ҳолатда унга нисбатан номақбул хатти-ҳаракатлар содир этган.
Маълум бўлишича, қиз дугонаси билан хонада вино ичиб ўтирган экан. Шундан кейин уларнинг олдига маъмур келиб, меҳмонхонанинг холлида у билан бирга ичишни таклиф қилди ва қизлар рози бўлишди. Кейинчалик, қизлар ётоқхонага киришга тайёргарлик кўраётганларида, ёш йигит уларнинг ортидан фуқаро К. П.нинг хонасига кирди ва унинг жинсий аъзосига рухсатсиз тегди. Аёл уни итариб юбориб, бинони тарк этишни талаб қилганда, у чиқиб кетди.
Судда У. О. ўз айбига иқрор бўлди. У ўз ҳаракатларини спиртли ичимликдан мастлик ҳолати билан изоҳлади ва содир бўлганидан афсус билдирди.
Суд У.О.ни 41-1 модданинг 1 қисмида (жинсий тазйиқ) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топди. Унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти жамоат тартибини бузган катта квадроберларни 15 суткагача қамоққа олиш билан таҳдид қилган эди. Уларнинг ҳаракатлари майда безорилик сифатида квалификация қилинади.