Тошкентда поезд велосипеддаги ўсмирни уриб юборди: ҳодиса тафсилотлари

O‘zbekiston

Тошкентда 15 ёшли йигит қулоғига наушник таққан ҳолда темир йўлдан ўтаётганида яқинлашиб келаётган поезд овозини эшитмаган. Йўловчи поезди пойтахтдан Хожикентга йўл олган эди. Ўсмир турли тан жароҳатлари олиб, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига етказилган.

Фото: кадр из видео

Тошкентда поезд велосипедда темир йўлни кесиб ўтаётган курьерни уриб юборди. Бош прокуратура «Взгляд.uz»га йигитнинг тирик қолганини маълум қилди.

Ҳодиса 23 октябрь куни соат 17:52 да Мирзо Улуғбек туманида «Нурҳаёт-Салар» темир йўл бекатлари оралиғида содир бўлган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеодан кўриниб турибдики, 15 ёшли бола қулоғига наушник таққан ҳолда велосипедда кетаётганида яқинлашиб келаётган поезд овозини эшитмаган.

Маълум бўлишича, Қашқадарёлик ўсмир Тошкентга тўйга онаси билан келган.

Поезд ўспиринни уриб юборганидан сўнг Юнусобод туманидаги 7 сонли клиник шифохонага олиб борилиб, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ўтказилган.

Шифокорларнинг дастлабки хулосасига кўра, ўсмирда бош мия чайқалиши, кўкрак қафасининг ёпиқ жароҳати, ўпканинг шикастланиши ва қориннинг ёпиқ жароҳати қайд этилган.

Mavzuga oid materiallar