Women in Tech: Тошкент турли мамлакатларнинг IT соҳаси вакилларини бир жойга тўплади

O‘zbekiston

Тошкентда Women in Tech CCA Awards 2024 мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди. Кенг кўламли тадбирда турли мамлакатлардан IT-саноатнинг етакчи вакиллари, стартап асосчилари ва новаторлар иштирок этди. Ҳар бир тоифадаги ғолиблар 14 ноябрь куни Парижда ўтказиладиган Women in Tech Global Awards мукофотининг қисқа рўйхатига киритилди.

20 октябрь куни Тошкентда Women in Tech CCA Awards минтақавий мукофотини топшириш маросими ўтказилди. Тадбир Ўзбекистон, Қозоғистон, Грузия, Қирғизистон, Озарбайжон ва бошқа мамлакатлардан IT соҳасининг етакчи вакиллари, стартаплар асосчилари ва инноваторларни бир жойга тўплади.

TBC Bank конференцияга ҳомийлик қилди ва Women in Tech ташкилоти билан ҳамкорлик меморандумини имзолади. Мукофотнинг асосий мақсади технологияни ҳаётининг иши сифатида танлаган аёлларнинг ютуқларини нишонлаш ва уларни қўллаб-қувватлашдан иборат.

Мукофотга номзодлар ўзларининг етакчилик хусусиятлари, инновацион ёндашувлари ва ижтимоий фаолликларини намоён этдилар. Тўққиз нафар аёл минтақавий мукофот соҳиблари бўлди:

  • Азиза Неъматова, Apprentice, Cyber Security Club Uzbekistan, ASPIRING TEEN тоифаси;

  • Назели Тер-Петросян, AI тадқиқотчиси, асос солувчи аъзо ва AI дастурчиси, WOMAN IN WEB3;

  • Рада Исломова, Wonder Women компанияси бош директори, BEST ALLY;

  • Камила Даминова, «HEAL» (Соғлиқни сақлаш) МЧЖ бош директори, MOST IMPACTFUL INITIATIVE;

  • Ламан Алиева, Artificial Intelligence HUB ҳаммуассиси, MOST DISRUPTIVE;

  • Саломе Кукава, Globalize асосчиси ва бош директори, TECH DIPLOMACY;

  • Ассел Сейфуллина, Global Green Hub асосчиси, GREENTECH STARTUP;

  • Нигора Дадабаева, MedTech AI Solutions директори ва асосчиси, LIFETIME ACHIEVEMENT;

  • Динара Кўжамжарова, Qabi Tech ҳаммуассиси ва техник директори, GLOBAL LEADERSHIP.

Ҳар бир тоифадаги ғолиблар 14 ноябрь куни Парижда ўтказиладиган Women in Tech Global Awards мукофотининг қисқа рўйхатига киритилди.

Аюми Мур Аоки, Women in Tech Global асосчиси ва бош директори, технологиялар олами ҳар бир киши учун чексиз ва тенг имкониятлар яратишини таъкидлади. Ўзбекистон билан ҳамкорлик бу соҳада инновацияларни ривожлантиришга хизмат қилади.

Ўзбекистон финтех-ассоциацияси раиси Наргис Дўстматова, IT Park Университй бош директори Боҳодир Аюпов ва Ўзбекистон IT Community раҳбари Шавкат Каримов ўз тажрибалари билан ўртоқлашиб, технолог аёллар учун миллий ва жаҳон бозорининг истиқболлари ҳақида сўзлаб бердилар.

Рақамли технологиялар вазири маслаҳатчиси Камола Собирова Ўзбекистон ҳукумати ахборот технологиялари соҳасида хотин-қизларни қўллаб-қувватлашда фаол иштирок этаётганини таъкидлади. Уларни рағбатлантириш янги имкониятлар яратиб, муваффақиятга эришишга ёрдам беради.

Women in Tech Uzbekistan директори Анна Амбросевич IT соҳасидаги аёллар сони йилдан-йилга ортиб бораётганини қайд этди. Хотин-қизлар лойиҳалари давлат томонидан қўллаб-қувватланишни талаб қилмоқда.

Women in Tech ташкилоти томонидан Global Awards ва Regional Awards аллақачон дунёнинг еттита йирик минтақасида ўтказилди. Бу йил CCA мукофотлари учун минтақанинг барча мамлакатларидан аризалар келиб тушди.

Келгусида мукофот инновацион ечимлар таклиф қилаётган, технологиялар ривожига салмоқли ҳисса қўшаётган ва келажак авлодлар учун намуна бўлаётган аёлларни эътироф этиш учун муҳим платформа бўлиб хизмат қилишда давом этади. Women in Tech гендер тенгликни мустаҳкамлаш ва технология соҳасида аёлларни қўллаб-қувватлаш устида ишламоқда.

Mavzuga oid materiallar