Ўзбекистон парламент сайлови бўлиб ўтди деб эътироф этилди

O‘zbekiston

Ўзбекистон парламентининг қонунчилик (қуйи) палатасига ўтказилган сайловда иштирок этганлар сони 47,62 фоизни ташкил этди, овоз бериш жараёни бўлиб ўтган деб топилди. Беш соат ичида республика бўйлаб сайлов участкаларига қарийб 9,5 миллион киши ташриф буюрди.

Ўзбекистон парламенти Қонунчилик палатасига ўтказилган сайловда иштирок этганлар сони 47,62 фоизни ташкил этганини ва овоз бериш жараёни бўлиб ўтган деб топилганини мамлакат Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Баҳром Қўчқоров брифингда маълум қилди.

Москва вақти билан соат 13:00 га келиб республика бўйлаб сайлов участкаларига қарийб 9,5 миллион киши ташриф буюрганини Қўчқоров таъкидлади. Шу билан бирга, Ўзбекистон сайловчиларининг ягона электрон рўйхатида 20 миллионга яқин сайловчи рўйхатга олинган.

Сайлов ўтказилган деб ҳисобланиши учун рўйхатга олинган сайловчиларнинг камида 33 фоизи жараёнда иштирок этиши керак.

Ўзбекистонда парламент сайлови биринчи марта аралаш сайлов тизими асосида - мажоритар ва пропорционал тизимлар қўшилган ҳолда ўтказилмоқда. Парламент қуйи палатасига 150 нафар депутатнинг 75 нафари бир мандатли сайлов округларидан сайловчилар овози асосида, қолган ярми эса партиявий рўйхатлар асосида сайланади.

Жами 40 мамлакатда 57 та сайлов участкаси очилди.

Сайловда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси, Экология партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси ва Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси иштирок этмоқда.

Mavzuga oid materiallar