Ўзбекистоннинг Афғонистондаги янги элчиси тайинланди

O‘zbekiston

Ўзбекистоннинг Афғонистондаги янги элчиси Ойбек Усмонов 27 октябрь куни Кобулга келди. Бунгача у Покистонда элчи бўлган.

Ўзбекистоннинг янги фавқулодда ва мухтор элчиси Ойбек Усмонов Афғонистон пойтахтига келди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Тайинловга қадар у 2020 йилдан буён Покистонда элчи бўлиб ишлаган.

Ушбу лавозимда Ойбек Усмонов 2012-2024 йилларда Кобулдаги дипломатик миссияни бошқарган Ёдгорхўжа Шадманов ўрнини эгаллади.

Янги элчи 62 ёшда. У Тошкент давлат университетини (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) шарқшунос-филолог мутахассислиги бўйича тамомлаган. 1998 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлиги тизимида фаолият юритиб, мамлакатнинг марказий аппарати ва хориждаги дипломатик ваколатхоналарида турли лавозимларда ишлаган. 2011-2012 йилларда ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.

Mavzuga oid materiallar