Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудида қуруқ об-ҳаво устунлик қилади, деб хабар берди Ўзгидромет.
Фақат тунда ва шанба куни куннинг биринчи ярмида Тошкент вилоятининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳамда Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади.
Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва якшанба куни +22...+25 даражага етади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Тошкентда бу кунларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +8...+10, кундузи +19...+21 даражагача, шанба куни +23...+25 даражагача исийди.